КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўзининг асабига тегаётган АҚШнинг Гуам оролидаги Андерсон ҳарбий базасига зарба бермоқчи.
Шимолий Корея президентининг бу қаророга келишига АҚШ томонидан Жанубий Корея ҳаво ҳудуди бўйлаб “ҳақиқий уруш ҳаракатлари”нинг амалга оширилгани сабаб бўлган.
Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши 5 август куни ўтказилган йиғилишида КХДРга қарши янги 2371-сонли резолюциясини бир овоздан қабул қилгани ҳамда Шимолий Корея ҳукумати мамлакат Қуролли Кучлари қўшинида ҳарбий ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.