...
МЕНЮ
ONLINE TV

Керакли ҳужжатни тақдим этмасдан Ўзбекистонга қандай дориларни олиб кириш мумкин?


21:37, 05.07.2017 Жамият
 3 519

Ўнтагача дорини тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан мамлакатга олиб кириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сонли қарори иловасига мувофиқ, “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида” низоми тасдиқланган.
 
Низомга кўра, дори воситаларини ва тиббий буюмларни шахсий фойдаланиш ҳамда тиббий кўрсатма асосида даволаш курси доирасида даволаш, дипломатик ваколатхоналарнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган, биринчи тиббий ёрдам тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади. Бунда фақат кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилиши ва сотиш учун бошқа шахсларга берилмаслиги керак.
 
Тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади:
 
- турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;
 
- 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.
 
Бунда бир ўрамда:
 
- қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун – 100 бирликдан ортиқ эмас;
 
- эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун – 500 граммдан ортиқ эмас;
 
- гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун – 50 граммдан ортиқ эмас;
 
- инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун – 500 миллилитрдан ортиқ эмас;
 
- инъекциялар учун эритмалар – 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;
 
- ташқи дорилар учун – 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.
 
Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.
 
Дори воситаларини кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим.
 
Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга ва олиб киришга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.
 
Психотроп тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилади. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Дори воситалари тиббий буюмлар жисмоний шахслар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар