1999 йилда туғилган Андрей Зеблин исмли йигит тунда хонадонлардан бирига дераза ойнаси орқали кириб, пичоқ билан уй эгаларига ҳужум қилган.
Шу туманда яшовчи 1999 йилда туғилган Андрей Зеблин исмли йигит тунда хонадонлардан бирига дераза ойнаси орқали кириб, пичоқ билан уй эгаларига ҳужум қилган.
Андрей Зеблин уйга кирган вақтида хонадон эгалари ухлаётган бўлишган. Кутилмаганда пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида 1988 йилда туғилган аёл киши воқеа жойида қасддан ўлдирилган.
Хонадон бекасининг 1987 йилда туғилган турмуш ўртоғи шовқиндан уйғониб кетиб, Андрейни тўхтатмоқчи бўлган. Аммо у ҳам пичоқ орқали жароҳатланган ва шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш айби билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган йигит жиноятга қўл урди. Суритирувлар натижасида Андрей Зеблин қўлга олинди. Ҳозирда жиноят сабаблари ўрганилмоқда.