...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кел, ярашайлик, чақчақлашайлик... “Толибон” Афғонистон Президентининг таклифини рад этди


19:20, 16.04.2018 Олам
 6 721

“Толибон” бўлиб ўтадиган сайловни саҳналаштирилган маросим деб атади.

Бир неча йиллардан бери ечими топилмаётган Афғон муаммоси яна жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзига тортиб турибди.
 
Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда ўтказилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда Толибоннинг ҳукуматда ўз ўрнига эга бўлиш масаласи ҳам кўриб чиқилганди.
 
Анжуманда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистондаги муаммони қонуний ҳукумат ва “Толибон” гуруҳи музокаралар столига ўтириб ҳал қилиши кераклигини айтганди.
 
Шундан сўнг, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани “Толибон”га жорий йилнинг октябрь ойида мамлакат парламенти депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишни таклиф қилди.
 
“Толибон” ҳаракати эса Афғонистон Президентининг парламент сайловида иштирок этиш таклифини рад этди.
 
Ғани толибларнинг сайловда иштирок этишини Афғонистонда тинчлик ўрнатишнинг бир йўли сифатида баҳолаб, уларга таклиф билдирганини маълум қилган.
 
Бироқ бугун, 16 апрел куни “Толибон” ҳаракати расмий ҳукуматга билдиришнома билан чиқди.
 
Унда “Толибон” мамлакатдаги чет эл ҳарбийларига қарши кураш улар учун биринчи даражали вазифа бўлиб қолишини таъкидлаган.
 
Шунингдек, билдиришномада ҳаракат етакчилари қуйидагиларни айтиб ўтган:
 
“Афғонистондаги барча ҳарбий ва сиёсий қарорлар ажнабийлар томонидан қабул қилинмоқда. Ҳукумат ташкилотларига фақатгина Оқ уй ва Пентагон танлаган одамлар сайланиши мумкин”.
 
“Толибон” бўлиб ўтадиган сайловни саҳналаштирилган маросим деб атаб, афғон халқини унда иштирок этмасликка чақирмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон Ашраф Ғани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!