Францияда Канн кинофестивалининг 2018 йилги мавсуми якунланди.
Кинофестивалнинг якуний натижаларига кўра, япониялик режиссёр Ҳирокудзу Корээданинг “Дўкон ўғрилари” фильми асосий мукофот – “Олтин пальма новдаси”га лойиқ кўрилди. Фильм бувисининг нафақасига яшовчи ишчи оила ҳақида бўлиб, улар қорин тўйдириш учун супермаркетлардан овқат ўғирлашга мажбур бўлади. Фильмда асосан шу каби жараёнлар акс эттирилган.
Қозоғистонлик Самал Еслямова россиялик режиссёр Сергей Дворцевнинг “Айка” кинокартинасидаги роли учун энг яхши актриса мукофотини қўлга киритди. Ижтимоий драма Қирғизистонлик ноқонуний ёш мигрант қиз ҳақида сўзлайди.
Энг яхши эркак роли учун мукофотни италиялик актёр Марчелло Фонте қўлга киритди. Маттео Гарроненинг “Догмэн” жиноий драмасида Фонте гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғалланувчи ва кучуклар сартарошхонаси эгасида кўриниш берган.
Фестивал гран-присигаамерикалик режиссёр Спайс Лининг “BlacKkKlansman”фильми лойиқ кўрилди. Ушбу картина ирқчиликка қарши юриш акс этган жараёнларни кўрсатиб берган.
Маълумот ўрнида, Канн фестивали 8-19 май кунлари Франциянинг Лазур соҳилларида бўлиб ўтди.