70-бор ўтказилаётган ушбу тадбирни Арно Деплешеннинг “Исмоил шарпалари” фильми очиб берди.
Картина намойишини фестиваль меҳмонлари жимжитлик билан қарши олишди. Одатда фильмлар тугагандан сўнг давомли қарсаклар ва олқишлар кузатилган бўлса, бу сафар бунинг акси, тинчлик ҳукмронлик қилди.
Айнан шу вақтда танқидчилар кинога қарата аёвсиз фикрлар билдира бошлашди. Жумладан, Deadline нашрининг таъкидлашича, бу сафар ҳам “Монако маликалари” намойиши билан очилган фестивалдай даҳшатли бўлди”. Танқидчи Алекс Биллингтон Twitter’даги саҳифасида киноасарни “зерикарли ва романтик ақлсизликнинг драматик аралашувини тақдим этган.
Қизиқарли бўлишга уринган, бироқ омадсиз чиққан”, дея таърифлаган.
Хуллас, узоқ кутилган фестиваль кўпчилик кутганидек қизиқарли ва омадли бошланмади. Аксинча, зерикарли ҳамда муваффақиятсиз очилган тадбир қандай давом этишини биргаликда кузатамиз.