Ҳакамлар ҳайъати картиналарга ўз баҳоларини беришяпти ва баллар “Screen” журнали томонидан эълон қилинди.
Бирин-кетин турли дастурдаги фильмлар намойиши ўтказилмоқда. Ҳакамлар ҳайъати картиналарга ўз баҳоларини беришяпти ва баллар “Screen” журнали томонидан эълон қилинди.
Кинотанқидчилар рейтингини россиялик режиссёр Андрей Звягинцевнинг “Севги эмас” фильми бошқармоқда. Умумий ҳисобда 3,2 баллга эга ушбу кино ўтган ҳафтанинг пайшанба куни тақдим этилган эди.
Иккинчи ўринни эса Тодд Хейнснинг “” ва Рубен Остлунднинг “Квадрат” картиналари 2,7 балл билан эгаллаган.
2,3 балл тўплаган Робин Кампийонинг “Бир дақиқада 120 зарба” фильми учинчи поғонани забт этмоқда.
Ҳали олдинда кўплаб фильмлар тақдимоти турибди. Балки уларнинг орасида юқоридаги картиналардан ўтиб кетадигани чиқиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, 70 бор ўтказилаётган Халқаро Канн кинофестивали омадсиз бошланган эди ва у 28 майга қадар давом этади.