...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канадада “катта еттилик” саммити бошланди. Трамп саммитни биринчилардан бўлиб тарк этади


10:12, 09.06.2018 Олам
 3 362

Унда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Япония ва Канада давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Кеча, 8 июнь куни Канаданинг Квебек провинциясидаги Шарлевуа районида G7 давлатлари саммити бошланди.
 
Унда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Япония ва Канада давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.
 
Бу саммит аввалгиларидан фарқли равишда АҚШ ва қолган аъзо давлатлар ўртасида тушунмовчиликлар сақланиб қолган бир шароитда бўлиб ўтади.
 
Бундан ташқари, АҚШ президенти Дональд Трамп саммитни бошқалардан эртароқ тарк этади. У “катта еттилик”нинг экологияга бағишланган суҳбатларига қўшилмайди.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ ва “катта еттилик”нинг қолган аъзолари ўртасидаги муносабат Трамп альюминий ва пўлат импортига бож жорий қилгач ёмонлаша бошлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:G7 Канада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!