...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канада Бош вазири 60 нафар террорчи гуруҳлар аъзоси мамлакатга қайтгани тўғрисида маълумот берди


10:00, 11.01.2018 Олам
 1 892

Яна 180 нафар Канада фуқароси “Ислом давлати” ва бошқа террорчилар гуруҳига қўшилиш учун, турли давлатларга саёҳатга чиққан.

Суриядаги урушлар охирига ета бошлагани муносабати  билан у ердаги жангари гуруҳлар таркибида урушганлар ўз ватанига қайта бошлашди. 
 
Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг баёнот беришича, 60 нафар “Ислом давлати” террорчилар гуруҳининг собиқ жангарилари Яқин Шарқдан Канадага қайтиб келган.
 
Унинг сўзларига кўра, махсус хизматлар уларнинг орқасидан кузатув ишларини олиб бормоқда, шунинг учун канадаликлар хавотирланишмаса ҳам бўлади.
 
Жастин Трюдо яна 180 нафар Канада фуқароси “Ислом давлати” ва бошқа террорчилар гуруҳига қўшилиш учун, турли давлатларга саёҳатга чиққани махсус хизмат органларига маълум эканини қўшимча қилган.
Обил Сафаров

Теглар:Канада Ислом давлати Жастин Трюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!