Оренж шаҳридаги амфитеатрда Трамп нутқ сўзлаётган пайтда, амфитеатр атрофидаги кўча намойишчиларга тўлди.
Намойиш пайтида одамлар автомобилларга тош отдилар ва ўзларининг Трампга нисбатан салбий муносабатларини билдирдилар. Бундан ташқари, намойишчилар АҚШ ва Мексика байроқларини кўтариб олиб, полиция машиналарини ағдармоқчи бўлдилар, дейилади хабарда.
Намойишчилардан бири “Dump the Trump” (Трампни чиқариб ташланг) деб ёзилган баннер кўтариб олди.
“Мен нозрозилик намойишида иштирок этяпман, чунки мен ҳамма учун тенг ҳуқуқлар бўлишини хоҳлайман. Мен тинч намойиш тарафдориман”, дейди 19 ёшли Даниэль Луян. Намойишчиларнинг кўпчилиги ёшлар бўлиб, уларнинг аксарият қисми Лотин Америкасидан келган.
“Бунинг оқибати нима бўлишини билар эдим. Бу ғалаёнга айланиб боряпти. Трамп нима қилган бўлса, шунга яраша жавоб олмоқда”, дейди Луян.
Намойишчиларнинг аксарияти мексикаликлар бўлиб, улар АҚШда мексикаликларнинг камситилишига қарши. Намойишнинг мақсадлари ҳам шу ҳисобланади.