Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини ривожлантириш, автомобиль йўлларида ва кўчаларда ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш, бозорлар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, кун тартиби бўйича ИИВ ЙҲХББ раҳбари полковник Ҳ. Сайдалиев сўзга чиқди. Полковник нутки давомида ўтган йилги ҳисоботнинг ижобий натижасига алоҳида урғу бериб ўтди. Шу қаторда жорий йилда иш фаолиятини ривожлантириш учун барча кучни жамлаб ишлаш лозимлигини, уни холисона баҳолаш, камчиликларни бартараф этиш мақсадида иш самарадорлигини ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди. Бунда эса ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш, олдинга қўйилган вазифаларни бажаришда ташаббускор бўлиш, маъсулият билан ёндашиш лозимлиги айтилди.
Қувонарлиси шундаки, хизматдаги ходимларнинг саьй-ҳаракатлари самарали бўлди. Ўтган йил ҳисобидан ўтказилган профилактика чора-тадбирлари мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг сезиларли даражада камайишига олиб келди.
Йиғилишда шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини ривожлантириш, автомобиль йўлларида ва кўчаларда ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш, бозорлар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди. Юқоридаги саволларга жавоб топиш учун, бир йўналишда ишни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.