Ўзбекистонда 20 йилда эътибордан четда қолган балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилди.
Мамлакатда охирги 20 йилда эътибордан четда қолган балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилиб, унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди”, дейди давлат раҳбари.
Президент ўз нутқида пахтачилик ва сув ресурслари маласига ҳам эътибор қаратиб, шундай деди:
“Юртимизда пахтачилик бўйича ўз тажриба мактабини яратаётган фермерлар сонининг кўпайиб бориши натижасида жорий йилда гектаридан ўртача 50 центнердан зиёд ҳосил олган фермерлар 1 минг 121 тани, 45 центнерлик маррани эгаллаган фермерларимиз 2 минг 130 тани, 40 центнерчилар 7 минг 208 тани ташкил этди.
Сув ресурслари чекланган минтақамизда деҳқончилик қилиш, мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсадида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор берилиб, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди”.
Маълумот учун, 2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди.