
Жонсон Канадада Шимолий Кореяга бағишлаб ўтказиладиган саммит арафасида баёнот билн чиқди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон бутун жаҳон ҳамжамиятини КХДРнинг ядровий дастурига “ягона ёндошув” орқали жавоб беришга чақирди.
Жонсон ўз баёнотида, “КХДРнинг ноқонуний ядровий дастури - минтақа ва бутун дунёдаги барқарорликка таҳдид солади. Шунинг учун халқаро ҳамжамият бу масалада ягона ёндошувга эга бўлиши керак”, деган.
У ўз фикрига, “Санкциялар ўз кучини кўрсатяпти, лекин дипломатик босим ҳам сақланиши керак”, деб қўшимча қилган.
Жонсоннинг бу баёноти Канадада Шимолий Кореяга бағишлаб ўтказиладиган саммит арафасида билдирилди.
Корея ярим оролидаги вазият 2017 йилда, Шимолий Корея бир неча марта ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказганидан кейин, кескинлашиб кетган эди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам бу борада тегишли резолюция қабул қилди. Бу резолюцияда, ҳатто, Шимолий Кореялик меҳнат мигрантларини давлатига қайтариб юбориш тўғрисидаги талаблар ҳам мавжуд.