Грузияда парламент сайлови олдидан сиёсатчилар ўртасида олиб борилаётган музокаралар қўл жанги билан якун топмоқда.
Бугун эса Россия масаласи Грузия парламентига номзодлар ўртасидаги муштлашувга сабаб бўлди. Бу муштлашув “Первый канал”нинг жонли эфирида содир бўлди.
Номзодлар ички ва ташқи сиёсат мавзусида музокара олиб боришаётган эди. Гап айланиб Россияга тақалди. Номзодларнинг айтар гапи қолмаганидан сўнг, стол устидаги сув ва мушт ишга солинди.
Номзодлар муштлашиш муносабатларга ойдинлик киритишнинг энг мақбул усули деб ўйлашади шекилли. Чунки, ўтган ҳафтада ҳам бошқа икки номзоднинг музокараси ҳам қўл жанги билан якунланган эди.