Тошкент–Қарши ва Тошкент– Бухоро йўналишидаги "Афросиёб" электропоезди ҳамда Тошкент–Самарқанд–Қарши–Бухоро йўналишларида "Шарқ" тезюрар поездининг жўнаш вақти ўзгартирилган эди.
Энди эса "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг расмий сайтида маълумот берилишича, поездлар ҳаракат жадвалига айрим ўзгариш киритилган. “Йўловчилар диққатига! РСС бўйича янгиликлар” деб бошланади мазкур хабар.
Аниқроғи, поездлар ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилганлиги боис 2017 йил 6 ноябрь куни Тошкент–Бухоро, Тошкент–Қарши йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда Тошкент–Самарқанд–Қарши–Бухоро йўналишларида ҳаракатланувчи "Шарқ" тезюрар поездларининг жўнаш вақти фақат бир кунга ўзгартирилди.
Унга кўра Тошкент–Бухоро йўналишидаги 762-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди 2017 йил 6 ноябрь соат 07:50 да, Тошкент–Қарши йўналишидаги 760-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди 2017 йил 6 ноябрь куни, яъни бугун соат 09:00 да, шунингдек, Тошкент–Самарқанд–Қарши–Бухоро йўналишларида ҳаракатланувчи 10-сонли "Шарқ" тезюрар поезди 2017 йил 6 ноябрь куни, яъни бугун соат 09:03 да жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан кеча, 5 ноябрь куни эълон қилинган мазкур хабарда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгариш, яъни поездларининг жўнаш вақти фақат бир кунга ўзгартирилгани алоҳида эътироф этилган. Айни пайтда мазкур йўналишдаги поездлар ўз манзиллари томон ҳаракатда давом этмоқда.