Президент Nexia-3 автомобилини совға қилди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Мусурмон ота” фермер хўжалиги раиси Субинисо Бойматова самарали ва фидокорона меҳнати учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – Nexia-3 автомашинаси билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Касби педагог бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар мактабда тарих фанидан дарс берган.
1998 йилда фарзандлари билан бирга пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этди.
Айни пайтда 93 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар йили ғалла ва пахтадан даромад олиб, шартнома режасини ошириб бажармоқда.
Субинисо Бойматова эл-юртнинг манфаатини кўзлаб ишлайдиган фидойи инсонлардан бири сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни ўзининг бурчи, деб билиши билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонган.
“Менинг, жамоамнинг юрт фаровонлигига қўшаётган кичик улушини катта баҳолагани учун Президентимиздан беҳад миннатдорман. Бу юксак ишонч ва эътиборни ғайрат билан меҳнат қилиб, элимиз дастурхонини тўкин қилишга янада кўпроқ ҳисса қўшиш билан оқлашга ҳаракат қиламиз”, дейди у.

Икром Раҳмон