Укасининг қўшнига ташланганини кўрган ака уни қайтаришга уринади. Натижада, бехосдан ука ўз акасини пичоқлаб қўяди.
Гап шундаки, 10 йиллар олдин ака-укалар уларнинг томорқасидан бир қисмини ўз ҳовлиси ҳудудига қўшиб олган қўшниси билан жанжаллашиб қолади. Ён-атрофдагилар бу ҳақда билгани ҳолда уларни бирор марта муросага чақирмаган, дейди “Qalampir.uz” мухбири билан суҳабтда исми сир қолишини сўраган шу қишлоқлик фуқаро. Бу жанжал ўша вақтдан буён давом этиб келган.
Ўтган йили ноябрь ойида ўша қишлоқдаги бир кишининг тўй базмидан қайтаётган ака-ука ва қўшни ўртасида жанжал келиб чиқади. Укасининг қўшнига ташланганини кўрган ака уни қайтаришга уринади. Натижада, бехосдан ука ўз акасини пичоқлаб қўяди.
Тўйда оддийгина келишмовчиликдан бошланган жанжал икки оилани барбод қилган қотиллик билан якун топди. Атрофдагилар кимнингдир акаси, кимнингдир укаси, кимнингдир яқин дўсти бўлган бу йигитларни вақтида тўхтатишганда, “менга нима” қабилида иш тутишмаганда, балки, бу тўй қишлоқ аҳли учун азага айланмаган бўларди, деб ёзмоқда ушбу воқеадан хабардор ЎзА.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Турсуновнинг маълум қилишича, шу муносабат билан келгусида тўй-тантаналарга оммавий тадбир сифатида қаралиши юзасидан кўрсатма юборилиб, ички ишлар органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тўлиқ назоратга олиниши белгиланди.