Натижада ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.
Кеча, 4 декабрь куни Жиззах вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, воқеа 4 декабр куни соат 10:30 ларда содир бўлган. Ғаллаорол тумани “Молтоб” ҚФЙ Янги қишлоғида истиқомат қилган 2 нафар ҳамда “Мирзабулоқ” ҚФЙ Кетмончи қишлоғида истиқомат қилган 2 нафар фуқаролар қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай фойдаланганлари натижасида ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.
Батафсил маълумотлар ўрганилмоқда.