...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда бангихона сақлаш 100 фоизга, ноқонуний қурол сақлаш 200 фоизга ошган


14:05, 01.03.2017 Жамият
 3 791

2016 йилда вилоятда жами 2612 та жиноят содир этилган.

Кеча, 28 февраль куни Жиззах вилоят депутатлар Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Дастлаб, сўзга чиққан Кенгашнинг қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигни таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Баҳром Мамажонов “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиясининг Жиззах вилояти ҳудудий комиссиясини тузиш тўғрисида”ги масала юзасидан фикрларини билдирди.
 
2016 йилда вилоятда жами 2612 та жиноят содир этилган бўлиб, босқинчилик 16,6 фоизга, фирибгарлик 23,4 фоизга, бангихона сақлаш 100 фоизга, ноқонуний қурол сақлаш 200 фоизга тан жароҳати етказиш 11,6 фоизга, қалбаки ҳужжат тайёрлаш 24,1 фоизга, алимент тўлашдан бўйин товлаш 196 фоизга ва тухмат қилиш жинояти 8,7 фоизга ошган.
 
Шундан хулоса қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиясининг Жиззах вилояти ҳудудий комиссиясини тузилиб унинг вазифалари белгиланди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жиззах ҳуқуқбузарликлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар