Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосарлари таништирилди.
Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосарлари таништирилди.
Шу вақтга қадар “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келган Алижон Абдуллоев биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Алижон Абдуллоев 1974 йилда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида таваллуд топган. Иқтисод фанлари номзоди.
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг декабрь ойидан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Улуғбек Мустафоев жорий йилнинг 13 июнь куни “Ўзбекэнерго” АЖ раиси лавозимига тайинланган эди.
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида эндиликда Ботир Тўхтамишев фаолият юритади. Ботир Тўхтамишев 1972 йил Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. 1994 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигининг механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Техника фанлари номзоди. Мазкур лавозимга қадар Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқув ишлари бўйича проректори вазифасида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ҳозирги кунда бўш турибди.