...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззах шаҳридаги шоҳкўчага Ислом Каримов номи берилди


18:13, 11.04.2017 Жамият
 2 176

Жиззах шаҳридаги шоҳкўча энди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади.

Жиззах шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” шоҳкўчаси энди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсати, маданият,  ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот таҳлил департаменти ва  вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 25 февралдаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва экспертлар томонидан мазкур мурожаат ижобий баҳоланди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 январь куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ, “Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш” деб белгилаб қўйилган эди.

Теглар:Ислом Каримов Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар