
Кўрсатувга ташрифи чоғида Дональд Трампнинг сочига икки томошабин ва шоу бошловчиси қўл теккизиб кўрди.
Жимми Фэллон Трампнинг соч турмагини бузишига рухсат беришини сўради. Дастлаб, Трамп бироз ўйланиб турди ва студиядаги томошабинларнинг қарсаклари янграганидан сўнг, кўзларини юмиб, бош чайқади.
Бир неча сониядан сўнг, Республикачилар партияси номзоди мулойим жавоб қайтарди: “Жавобим — ҳа, бироқ тахминан бир соатдан сўнг, Нью-Гемпширда одамлар билан учрашганимда улар буни тушинишади, деган умиддаман”.
Унинг соч турмаклаш услуби анчадан бери, айниқса, Трампнинг қўлидан бир иш келишига шубҳа қилаётганлар учун, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.
Ўша иддаоларни текшириш учун Трамп бошловчи ва яна томошабинлардан икки нафарига ўз сочига қўл теккизишга рухсат берди, лекин турмагини бузишларига йўл қўймади.