Сирғали туманидаги ушбу йўлда ҳар икки куннинг бирида ЙТҲ қайд этилиши айтилмоқда.
ЙТҲда Matiz автомобили ағдарилиб кетиб, жиддий зарар кўрган. Жигулига эса унчалик катта зарар етмаган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмагани айтилмоқда. Жароҳатланган ҳақида эса аниқ маълумот берилмаган. Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари етиб келган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти бу ҳудудда деярли ҳар икки куннинг бирида ЙТҲ содир бўлишини айтишмоқда. Автомобиллар ҳаракатланадиган кичик йўлда светофорнинг йўқлигини асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Фойдаланувчиларидан бири йўлнинг торлиги етмагандек, бу ерда ҳайдовчилар пойга ўйнаб, машинани эътиборсиз бошқаришларини, йўл чизиқлари ва йўл белгиларига риоя қилмасликлар оқибатида ЙТҲ иштирокчисига айланишларини ёзиб қолдирди.