Барча портлашлар ҳукуматнинг Фаллужага қилган хужуми вақтида содир бўди.
Маълумотларга кўра, портлаш Шааб туманидаги ҳарбийларни назорат-ўтиш пунктидаги машиналардан бирида ўтирган худкуш томонидан амалга оширилган. Боғдоднинг шимолида жойлашган Тармия шаҳридаги бозорларнинг бирида эса навбатдаги портлаш содир этилган. Бундан ташқари, Боғдоддаги бозорлардан бирига ҳам миналанган мотоциклнинг кириши ва портлаши оқибатида 3 киши вафот этган.
Содир бўлган портлашлар оқибатида ҳозирга қадар ўнлаб тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани аниқланди. Жароҳатланганлар сони ҳам кам эмас. Шу сабабли вафот этганларнинг сони аниқ эълон қилинмаяпти.
Портлашлар ким томонидан амалга оширилгани маълум эмас. Бироқ уларнинг барчаси Ироқ армиясининг Фаллужа шаҳрига қилган хужуми вақтида содир бўлган. Фаллужага яқин бўлган Карма шаҳри ИШИДнинг биринчи ҳимоя чизиғи эди. Маълумотларга кўра, ушбу шаҳар Ироқ ҳарбийлари томонидан қайтариб олинган.