...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жеймс Бонд-Рожер Мур вафот этди


19:21, 23.05.2017 Кино
 3 890

Бу ҳақда актёрнинг фарзандлари унинг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.

Жеймс Бонд роли билан машҳур актёр Рожер Мур 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг фарзандлари унинг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
 
“Чуқур қайғу билан сизларга отамиз Сер Рожер Мур вафот этганини маълум қилмоқчимиз. Биз қайғудамиз”, дейилади хабарда.
 
Рожер Мур бугун, 23 май куни эрталаб Швейцарияда ҳаётдан кўз юмган. У қисқа муддат саратон касаллигининг жуда ҳам мураккаб туридан азият чеккан.
 
Хабарда айтилишича, дафн маросими Мур яшаган Монако шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Маълумот ўрнида, Рожер Жорж Мур 1927 йили 14 октябрь куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида таваллуд топган. 
Сумбула

Теглар:Рожер Мур Жеймс Бонд Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!