...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018: Россияликлар уйларини ижарага бериб, ўзлари дам олишга отланмоқда


11:56, 12.06.2018 Спорт
 3 986

Ҳозирнинг ўзида шаҳарлардаги меҳмонхоналар мундиални жонли томоша қилиш учун келган мухлислар томонидан тўлиб бўлди.

Россияда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мамлакат аҳолиси учун қўшимча даромад манбаига айланиши кутилмоқда.
 
Ҳозирнинг ўзида шаҳарлардаги меҳмонхоналар мундиални жонли томоша қилиш учун келган мухлислар томонидан тўлиб бўлди. Шу боис, фурсатни қўлдан бой бермаган айрим россияликлар уйини ижарага бериб, ўзлари саёҳатга отланишни режалаштириб турибди.
 
Айниқса, бу ҳолат миллионлар ўйинига хуши йўқ ҳамда уй-жойлари жаҳон чемпионати баҳслари ўтказиладиган стадионларга яқин рус оилалари орасида кўп кузатилмоқда.
 
Улар бир кунлик ижара ҳақини уй шароитидан келиб чиқиб, 600 доллардан 1000 долларгача баҳолаган. Меҳмонхонага жойлаша олмаган чет эллик футбол ишқибозлари учун бу айни муддао бўлмоқда.
 
Келишилган пулнинг ярмини олдиндан олган мезбонлар эса, маза қилиб ҳордиқ чиқариш учун Туркия, Кипр ёки бўлмаса баҳаво масканларга йўл олмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, мингдан ортиқ рус хонадонлари уйларини ижарага бериб бўлишган.
 
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!