...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Роналду пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда, Португалия дуранг ўйнади


09:47, 26.06.2018 Спорт
 2 186

Жаҳон чемпионатининг 12-куни ҳам ортда қолди.

“В” гуруҳининг иккинчи ўйинида Эрон – Португалия учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда дуранг ҳисоб қайд этилди.
 
Натижада Эрон терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмайдиган бўлди. Ўйиннинг дастлабки қисмини кутилганидек эронликлар мудофаага эътибор қаратган ҳолда бошлади шунингдек, вазият бўлганда қарши ҳужумларга ҳам ўтиб туришди ва бу ишни яхши бажаришаётган эди.
 
Аммо 45-дақиқада Рикардо Куарежманинг жарима майдони ташқарисидан ўз услубида, оёғининг ташқи қисми билан ижро этган мукаммал зарбаси голга айланди.
 
Иккинчи бўлим ҳам Португалиянинг кичик устунлиги остида бошланди ва 53-дақиқана келиб улар пенальти тепиш имконига эга бўлишди. Бу вазиятда Роналдунинг зарбасини дарвозабон Алиризо Бейранванд бартараф этди ва бу билан осиёликларнинг шашти ошиб кетди ҳамда ҳужумлар сонини кескин оширди.
 
Таркибда бир-неча ўзгаришлар бўлди аммо ҳар қанча уринишмасин рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳа деганда насиб этмади. Фақат ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда тўп Седрикнинг қўлига теккани боис ҳакам европаликлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва Карим Ансарифард ҳисобни тенглаштирди. Мазкур пенальтидан сўнг эронликлар дарҳол яна бир вазиятга эга бўлишди аммо Таримининг деярли 2 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
 
Шундай қилиб Эрон терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди. Португалия эса нимчорак финалда Уругвай билан баҳс олиб боради.
 
ЖЧ-2018. 3-тур. “В” гуруҳи.
Эрон – Португалия 1:1.
Голлар: Ансарифард (90, пенальти) – Куарежма (45).
 
Эрон: Бейранванд, Резаян, Пуралиганжи, Ҳусейни, Хажсафи (Мохаммади, 56), Иззатуллоҳи (Ансарифард, 76), Жаҳонбаҳш (Годдос, 70), Иброҳими, Амири, Тареми, Азмун.
 
Португалия: Руй Патрисиу, Соареш, Пепе, Фонте, Геррейру, Куарежма (Бернарду Силва, 70), Адриен Силва, Вильям Карвалью, Жоау Мариу (Моутинью, 84), Андре Силва (Гонсалу Гедеш, 90), Роналду.
 
Огоҳлантиришлар: Геррейру (33), Хажсафи (52), Азмун (54), Куарежма (64), Роналду (83), Соареш (90).
 

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эрон Португалия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!