...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018: кунимиз рақибларимизга қолди. Сурия – Хитой ўйини якунланди


20:42, 13.06.2017 Спорт
 4 712

Ахир футболчиларимиз мундиал тақдирини ҳамиша бошқа жамоалар ўйинларига боғлаб қўйишади-ку.

ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи Осиё қитъасининг “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Унда Сурия ва Хитой терма жамоалари майдонга тушишди.

Кескин курашларга бой кечган ўйинда дастлаб сурияликлар ҳисобни очган бўлишса-да, иккинчи бўлимда хитойликлар кетма-кет 2 та гол уришди. Аммо Сурия термаси яна ирода намойиш этиб, сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб олди ва қимматли очкога эга бўлди.

Ушбу дурангдан сўнг Хитой термаси очколари сонини 6 тага етказган бўлса, Сурия 9 очко билан Ўзбекистон терма жамоаси томон бир қадам ташлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси учун бу яхши янгилик. Ахир футболчиларимиз мундиал тақдирини ҳамиша бошқа жамоалар ўйинларига боғлаб қўйишади-ку.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси

Сурия - Хитой – 2:2
Голлар:
Маҳмуд ал-Мавос, пен. 12 (1:0), Гао Лин, пен. 69 (1:1), Ву Хи, 75 (1:2), Аҳмад ас-Салоҳ, 90+3 (2:2).

Теглар:ЖЧ-2018 Сурия Хитой Самвел Бабаян Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ислом
07:32 14.06.2017

хайронман нимага 2018-ЖЧ Яна орзулигича окладами хамма имкониятлар буса нима етишмайди футболчиларимзга куп спорт турларидан юкори натижаларга эришамиз футболчи нега энди вакт келмадимикан тугриси эрон футболчиларига Хавасим Келди зур уйнадилар бизнинг уйинчилар хам колишмайди аслида факат олдинга харакат килиш керак



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!