Дания ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
Қизиқарли кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлаб, бир очкодан бўлишиб олдилар. Европаликлар тезкор гол билан ҳисобни очган эди.
Аниқроғи, 7-дақиқада Кристиан Эриксон чап оёғда йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
38-дақиқада Единак пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг жамоалар ҳар қанча урунишмасин бошқа гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.
ЖЧ-2018. 2-тур. “С” гуруҳи.
Дания – Австралия 1:1 (1:1).
“Самара-Арена” стадиони.
Голлар: Эриксен (7) – Единак (38, пенальти).
Дания: Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен, Шене, Дилэйни, Эриксен, Систо, Йоргенсен (Корнелиус, 68), Поульсен (Брэйтуэйт, 59).
Австралия: Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 82), Круз (Арзани, 68), Нэббаут (Юрич, 75).
Огоҳлантиришлар: Поульсен (37), Систо (84).