...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жазоир президенти: “Ислом Каримов – жасурлик ва мустақиллик учун курашнинг ҳақиқий тимсоли”


12:43, 08.09.2016 Жамият
 3 994

Жазоир Халқ Демократик Республикаси президенти Абдулазиз Бутефлика Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари раҳбарлари, ҳукумат раҳбарлари ва халқаро ташкилотлардан ҳамдарлик мактублари келиши давом этмоқда.
 
Жазоир Халқ Демократик Республикаси президенти Абдулазиз Бутефлика Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ҳаётдан кўз юмгани тўғрисидаги хабарни катта қайғу билан қарши олдим.  Ислом Каримов ўзининг бутун ҳаётини ўз мамлакати ва халқининг тараққиёти йўлида хизмат қилишга бағишлади.
 
Мустақиллик ғояларига доимо содиқ қолгани ҳолда,  Ўзбекистон раҳбари ўз давлати мустақиллигини, унинг минтақавий ва халқаро майдондаги ўзига мос ўрнини таъминлаш йўлида тинмай хизмат қилди. Шу сабабдан ҳам, у кенг жамоатчилик томонидан жасурлик ва мустақиллик учун курашнинг ҳақиқий тимсоли сифатида ёдга олинади.
 
Амир Темурга ўхшаган буюк фарзандидан айрилган Ўзбекистон ва унинг халқи ўз юртининг ривожи ва фаровонлиги йўлида бор кучини аямаган курашчи хотирасини доимо ўз қалбида сақлайди.
 
Шундай қайғули дамда,  вафот этган етакчининг хотирасини ёдга олар эканман, Президент Ислом Каримовнинг оиласи ва яқинларига Жазоир халқи ва ҳукумати номидан ва шахсан ўз номимдан самимий таъзиямни ва чуқур ҳурматимни изҳор қиламан.
 
Марҳумнинг жойлари жаннатда бўлсин”, дейди Жазоир Халқ Демократик Республикаси президенти Абдулазиз Бутефлика.

Теглар:Ислом Каримов Жазоир Абдулазиз Бутефлика Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар