...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жайдари карикатуралар: Лобанов, Бабаян, Аҳмедов ва ҳайкал


10:47, 29.03.2017 Спорт
 14 802

Жавлон Назаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ва бош мураббийини ўз мўйқалами билан "савалади".

Ўзимизнинг карикатурачимиз Жавлон Назаров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги ўйинларини ўз мўйқалами билан тасвирлади. Янаям аниқроғи, у қалами билан футболчиларимиз ва бош мураббийни "савалади". Келинг, бир қур назар солиб, ўзингиз баҳо беринг.
 
1. Сурия билан бўлиб ўтган ўйиндан аввал Лобановни суҳбатга тортган журналистга дарвозабон катта ишонч билан ғалаба қозонишини таъкидлаганди. Лекин ўйин натижаси бошқача бўлди. Хўш, Лобанов нимасига ишониб, ғалаба қозонамиз, деди? Биз ишондик, лекин ғалаба қани? Қаерингизга қараб, фол очгандингиз, жаноб?

 
2. Самвел Бабаян ютуққа эришганда мақтагандик, мағлуб бўлгандан кейин ҳам танқид қилишга ҳаққимиз бор. Ҳозир унга сабзи ҳам етади, бошқа мукофотлар шарт эмас, шекилли.
 

3. ТЖМ ходими Шерзод Эгамбердиевнинг айтишича, терма жамоамизга ўртоқлик ўйинлари шартмасмиш. Энг кулгилиси, терма жамоадаги мураббийларимизга ҳайкал қўйилиши ҳақидаги гапи.
 

4. Кеча қийин ғалаба қозондик, лекин, афсуски, ғалабада яна Бабаяннинг "қўли" кўринмади. Ўйиндаги жарима Аҳмедовнинг аниқ зарбаси туфайли голга айланди, аммо умумий ҳисобда Қатар биздан қолишмади.

Заҳириддин

Теглар:Самвел Бабаян ЖЧ-2018 Карикатура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!