...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 11 та туман “катталари”ни ишдан олди


18:19, 07.06.2018 Жамият
 11 486

Фақатгина Шайҳонтоҳур ҳокимига бундай чора қўлланилмади.

Кеча, 6 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев олиб борди. Унда 11 та туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар бошқармалари раҳбарлари ва бошқармаларнинг мутасадди вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Айнан болалар уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган, ногирон ва уй-жойга эҳтиёжи катта бўлган аҳоли қатлами билан ишлаш механизми қониқарсиз деб топилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев туманларнинг ҳокимлари, прокурорлари, бош милиционерлари ва бош солиқчиларига лавозимдан озод қилиш ҳақида ариза ёздириб, сўнг уларни вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ўз лавозимларига қайта тайинлаган. Бундай чора фақатгина Шайҳонтоҳур ҳокимига нисбатан қўлланилмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар