Ҳоким Чилонзор туманининг Дўмбиромод маҳалласида 3000 та квартира қурилиши бошланишини тасдиқлади.
Тошкент шаҳри ҳокими ушбу сессияда Чилонзор туманининг Дўмбиромод маҳалласида яқин кунларда 3000 та квартира қурилиши бошланиши ҳақида айтиб ўтди.
Гап шундаки, ушбу уйлар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар, ногирон ва меҳрибончилик уйи тарбияланувчиларига берилади. Шунингдек, ҳоким Сергели туманида 2000 та хонадонга мўлжалланган кампус типидаги уйлар қурилиши бошланганини ҳам таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонада яшайдиган меҳрибончилик уйидан чиққар болалар ва қарияларга 45 кун (бугун 15 кун) ичида янги уй-жой беришга ваъда берган эди.