Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирок этиб, битирувчи талабаларни табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирок этди ва битирувчи талабаларни университетни тамомлаганлари билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилади.
Бундан ташқари, диплом топшириш маросимида фахрий меҳмонлар, битирувчи ёшларнинг оила аъзолари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2015-2016 ўқув йилида 210 дан ортиқ бакалавр ва 40га яқин магистр битирди.
Маълумот ўрнида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 1992 йил 23 сентябрдаги ПФ-474-сонли Фармони билан ташкил этилган. ЖИДУда Халқаро муносабатлар, Халқаро ҳуқуқ ва Халқаро иқтисодий муносабатлар каби бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади. Шунингдек, Халқаро ҳуқуқ, Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи, Ташқи иқтисодий фаолият, Жаҳон иқтисодиёти ва Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат йўналишлари бўйича магистрлар ўқитилади.