...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанна Фрискенинг онаси Ольга Копилова қизи билан боғлиқ муҳим фактни оммага ошкор этди


13:48, 28.06.2016 Шоу-бизнес
 6 799

Туғилганида 1,380 грамм бўлган қизалоқнинг келажакда юлдуз бўлиши ўшандаёқ аён бўлган экан.

2015 йилнинг 15 июнида вафот этган Жанна Фрискенинг ҳаёти ва ижоди, касалликни енгиб ўтган йиллари, умуман, ҳаётидаги энг муҳим саналар ва маълумотлар ҳақида ОАВда тинимсиз янгиликлар чоп этиб келинмоқда. Кеча, 27 июнь куни Жаннанинг онаси Ольга Копилова марҳум қизи ҳақидаги яна бир қизиқ маълумотни омма билан баҳам кўрди. Бу ҳақда “Starslife.ru”  нашри ёзмоқда.
 
Ольганинг айтишича, у эгизак чақалоқларни дунёга келтирган. Ана шу эгизакларнинг бири хонанда Жанна бўлган. Унинг эгизаги эса туғилганидан 2 кун ўтгач, вафот этган экан.
 
“Жанна Вихинодаги 9-туғруқхонада дунёга келган. Ўшанда биз Вешняковскда яшардик. Қизимнинг туғилганида вазни 1,380 кг, бўйи эса 38 сантиметр эди. Ўғлим эса яшаб кетолмади. У туғруқдан икки кун ўтиб вафот этди. Жуда кичик бўлгани сабабли унинг ошқозони ишламади. Жанна туғилганида ҳамшира уни қўлига олиб “Юлдузча дунёга келди”, деган эди”, деб хотирлайди Ольга Копилова.
 
Маълумотларга кўра, Жаннанинг Улиус ва Лукеша номли итлари бўлган. Улиус Жаннанинг сўнгги дақиқаларигача ёнида бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб, унинг саломатлиги ёмонлашган. Жаннанинг синглиси Наташа итни ветеринар кўригига олиб боргач, итнинг саратон касаллигига чалингани аниқланган. Улиус вафот этган. 2016 йилнинг 16 июнь куни, аниқроғи, Жаннанинг ўлимига 1 йил тўлган куннинг эртасига Лукеша ўзини автомобиль тагига отиб нобуд қилган. Жанна ҳаётлик чоғида Лукешани, ҳатто, гастроль сафарларига ҳам бирга олиб кетар экан.
Умида Якубова

Теглар:Жанна Фриске 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!