...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жангда Турк ҳарбийлари йўқотишларга учради


16:06, 20.01.2018 Олам
 4 674

Туркия мудофаа вазири Нуретдин Жаниклининг гапига кўра, ҳарбийларнинг қуруқликдан ҳужум қилиш режаси ўзгармаган.

Аввалроқ, АҚШ Суриядаги ўз ҳарбийларини сақлаб қолиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Курдларнинг халқ мудофааси гуруҳлари Суриянинг ичкарисига кирмоқчи бўлган турк ҳарбийлари билан жангга киришган.
 
Олинган маълумотларга кўра, чегара яқинидаги Булбул қишлоғида бўлиб ўтган жангларда тўрт нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган. 19 январь куни турк ҳарбийлари Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Африн шаҳрини курдларнинг жанговар гуруҳлари борлиги сабаби билан  артиллериядан ўққа тутган эди.
 
Туркия мудофаа вазири Нуретдин Жаниклининг гапига кўра, ҳарбийларнинг қуруқликдан ҳужум қилиш режаси ўзгармаган. Унинг фикрига қараганда, курдлар турк ҳарбийларини ўққа тутиш билан хавф туғдиришмоқда. Расмий Анқара чегара ҳудудидан суриялик курдларни бутунлай олиб ташлашни хоҳлайди.
 
15 январь куни Туркия ҳукумати АҚШ Суриянинг шимоли-шарқида қуролланган гуруҳларни ташкил қилади, деган хабарга норозилик билдириб, мамлакат жануби-шарқига ҳарбий техника ва кучларни келтирган эди. АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон бу ҳолатни қандайдир англашилмовчилик, деб баҳолаган эди.
Обил Сафаров

Теглар:Туркия Сурия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!