Тожикистон ва Афғонистон чегарасида юз берган отишмалар чоғида бир зобит ҳалок бўлган, яна тўрт нафар жангчи оғир жароҳатланган.
Бу қуролли ҳужум натижасида Шамсиддин Шоҳин туманида жойлашган ҳарбий қисм командири, полковник Хайриддин Аҳтамов ҳалок бўлди ва тўрт нафар ҳарбий жароҳатланган.
Олинган хабарларга кўра, жароҳатланганларнинг ҳам аҳволи анча оғир. Расмий ҳукумат вакиллари воқеа жойига келиб вазиятни ўрганишмоқда, Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондонлиги тарқатган расмий хабарга кўра, 2 декабрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 19:00да жангарилар Тожикистон чегара қўшинлари вакилларига ҳужум қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Афғонистон чегараларининг умумий узунлиги 1 минг 400 км.ни ташкил қилади. Мазкур чегара қисми мамлакатнинг энг нотинч ҳудуди саналади. Чунки, бу ерда кўпинча гиёҳванд моддалар ўтказувчилар ёки контрабандачилар билан тез-тез қуролли тўқнашувлар бўлиб туради.