...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” 5 ой деганда Шароф Муқимовнинг лицензиясини қайтарди


17:42, 03.12.2017 Шоу-бизнес
 10 777

Хонанданинг маълум қилишича, “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси ходимлари бугун якшанба бўлишига қарамай ишламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Шароф Муқимов, хонандалар Азиза Ниёзметова ва Шерали Бекмуродов лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартларни бузганликлари учун уларга берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан жорий йилнинг 11 июль санасидан тугатилган эди.

Бугун, 3 декабрь куни “Ниҳол” мукофоти совриндори Шароф Муқимов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидан яна лицензия олганини маълум қилди.

“Бугун кайфият кўтарилди. “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида  концерт-томоша, телевидение эфирларида кўриниш имконияти ва халқимизнинг энг яхши кунларида хизмат қилишимиз учун 1 йиллик - 2018 йил сўнггига қадар лицензия билан мени сийлашди”, деб ёзади Шароф Муқимов.

Хонанданинг маълум қилишича, “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси ходимлари бугун якшанба бўлишига қараай ишламоқда.

Маълумот учун, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси жорий йилнинг 30 ноябридан хонанда Хадича Қурбонованинг лицензиясини бекор қилган эди.

Теглар:“Ўзбекконцерт” Лицензия Шароф Муқимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!