Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилишда бўлган қатор ўзгаришлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев Ташқи савдо вазири лавозимига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августда фармонига мувофиқ Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.