...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИҲТ бош котиби Ияд Амин Маданий “Минор” масжидига ташриф буюрди


15:24, 21.10.2016 Жамият
 3 146

Мартабали меҳмон масжиднинг қурилиш тарихи, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Меҳмонлар пойтахт Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжонларни зиёрат қилишди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига ҳам ташриф буюрилди.
 
Жумладан,  Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва “Минор” масжидларига меҳмонлар зиёрати давом этмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати.
 
20 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Маданий “Минор” жоме масжидига ташриф буюрди. Мартабали меҳмон масжиднинг қурилиш тарихи, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ияд Амин Маданий жоменинг ўзига хос архитектураси, нақшинкор қуббалари, гўзал меҳробларига юқори баҳо бериб, масжид бунёдкори Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенети Ислом Каримов руҳи поклари шодон, охиратлари обод бўлишини тилаб дуо қилди.

Теглар:Ияд Маданий ИҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар