...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом ҳамкорлик ташкилотига янги раҳбар тайинланди


11:32, 18.11.2016 Олам
 2 225

Саудия Арабистони Ижтимоий масалалар вазири Юсуф ал-Усеймин Ислом ҳамкорлик ташкилотига раҳбар этиб тайинланди.

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Юсуф ал-Усеймин ИҲТнинг 11-раҳбари сайланди.
 
ИҲТ йиғилиши Макка шаҳридаги “Сафо” саройида ўтказилди. Ташкилот раҳбарлигига ягона номзод Юсуф ал-Усеймин ИҲТнинг келгуси вазифалари борасида нутқ сўзлади.
 
Нутқида соғлиғидаги муаммолари сабаб лавозимидан воз кечган ИҲТнинг аввалги раҳбарининг амалга оширган бир қатор ишлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Юсуф ал-Усеймин аспирантурани Огайо университетида тамомлаган. 1998 йилда Саудия Арабистони Меҳнат ва ижтимоий алоқалар вазири маслаҳатчиси бўлиб иш бошлаган. 1991 йилда ижтимоий масалалар вазири бўлди. 2002 йил Қирол Абдуллоҳ Вақфининг бош котиби бўлган ал-Усеймин 2006 йилда Маданият ассоциацияси президентлигига сайланди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ИҲТ Юсуф ал-Усеймин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!