...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саратон касаллигига чалинган ўсмир ўзини музлатиб қўйди


11:20, 18.11.2016 Олам
 5 824

14 ёшли қизнинг бетоблиги унинг оила аъзоларини жуда қаттиқ қайғуга солди.

Буюк Британияда истиқомат қилувчи 14 ёшли қиз ўлимидан бироз аввал ўзини музлатишга қарор қилди.
 
Саратон касаллигига чалинган қизга умрининг сўнгги ойларини яшаётганини биларди.  У ўлишни ва уни ерга кўмишларини хоҳламагани, аксинча, келажакда унинг дардига даво топишларини истагани учун ҳам ўзини музлатишга қарор қилган. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
 
14 ёшли қизнинг бетоблиги унинг оила аъзоларини жуда қаттиқ қайғуга солди. Қизалоқ яшашни жуда-жуда истагани учун уни ўз хоҳишига кўра музлатишларини истаганида, отаси бунга қаршилик билдирди. Қатор суд ишларидан сўнг, у ғалаба қозонди ва ўз истагини амалга оширди.
 
“Агар 200 йил ўтганидан сўнг, уйғонган тақдирида ҳам, унинг яқинларидан ҳеч ким бўлмайди”, дейди қизалоқнинг отаси.
 
Ўсмир қизнинг онаси ҳам қизининг қарорини қўллаб-қувватлади.
 
Жисмларни музлатиш билан боғлиқ адабиётларни ўрганиб чиққан қизалоқ ана шу тарзда ҳаётга қайтишни истади ва қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди.
 
Мени ер остига дафн этишларини истамайман. Мен яшашни, жуда узоқ яшашни ва келажакда ана шу касалликка даво топилганда, мени уйғотишларини истайман. Менда шундай имконият бўлсин”.
 
Айни вақтда, унинг музлатилган танаси АҚШга олиб келинган. Чунки музлатилган жисмлар сақланадиган криоген омборхоналар фақат АҚШ ҳамда Россияда мавжуд.
Умида Якубова

Теглар:Буюк Британия Криоген Саратон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!