...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди


16:32, 09.09.2016 Технология
 5 561

25 кишини енгил автомобилда уриб кетган ҳайдовчига номаълум шахс пичоқ билан ҳужум қилди.

Италиянинг Сардиния оролидаги Нуле шаҳрида енгил автомобилнинг одамлар устига ҳайдалиши натижасида 25 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Corriere Della Sera” хабар берди
 
43 ёшли ветеринар маҳаллий аҳоли байрам қилаётган пайтда автомобиль бошқарувини йўқотган ва натижада йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган, дейилади хабарда. 
 
Тахминларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган ёки ҳушини йўқотган бўлиши мумкин. 
 
Фалокат оқибатида ҳеч кимнинг ҳаётига жиддий хавф туғилмаган, лекин уч киши оғир жароҳат олган, шу жумладан, 11 ойлик бола ҳам. Унинг бош қисми шикастланган. 
 
Ҳайдовчи ЙТҲ натижасида жароҳат олмаган,  лекин оломон ичидан чиққан номаълум шахс унга пичоқ билан зарар етказган. Полиция воқеа жойига дарҳол етиб келиб, ҳайдовчининг қасд туфайли ўлдирилишидан қутқариб қолди. Айни дамда у шифохонада бўлиб, полиция томонидан қўриқланмоқда. 
 
Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда
Руслан Сулаймонов

Теглар:Италия ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!