...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия шаҳзодаси юк машинаси остида ҳалок бўлди


10:56, 02.11.2016 Олам
 4 710

Шаҳзода велосипедда кетаётганида уни юк машинаси уриб юборди.

Флоренциядаги қадимий аристократ оиланинг шаҳзодаси Филиппо Корсини Лондонда юк машинаси ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kp.ru” хабар беради.
 
Корсини Лондоннинг гавжум кўчаларидан бирида велосипед ҳайдаб бораётган вақтда уни юк машинаси уриб юбориб, чамаси 30 метргача судраб кетган. 21 ёшли шаҳзода воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
 
Италиялик бой оила авлоди бўлган Филиппо Корсини Лондондаги университетда таҳсил олаётган эди. Айни вақтда унинг оиласи ёғ ва вино ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
 
Лондон кўчаларида велосипед ҳайдовчисини уриб юбориш жиддий муаммоларга сабаб бўлади. Шаҳар мэри Содиқ Хон кўчаларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Лондонда юк машиналари қатновини қисқартиршни режалаштиряпти.
 
Мэр пиёдалар, велосипед ва машиналарни кабинадан туриб кўриш имконига қараб юк машиналарини нолдан беш даражагача баҳолашни таклиф қилди. Шундай қилиб, 2024 йилдан бошлаб Лондонга кўриш имкони 3 даражадан кам бўлмаган юк машиналари киритилиши мақсад қилинган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Лондон Филиппо Корсини ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!