Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Мосулда бўлиши шаҳарни жангарилардан қутқаришда катта тўсиқ бўлади.
Асл исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бодрий бўлган Абу Бакр ал-Бағдодий 2014 йил июнь ойидан бери ИШИД гуруҳига раҳбарлик қилади. Шу вақтгача ИШИД аввал босиб олган ҳудудларига мустаҳкам ўрнашиб олди. Турли манбаларга кўра, айни пайтда гуруҳ аъзолари сони 50 мингдан 200 минггача етган. ОАВ бир неча бора унинг ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берган, бироқ бу маълумот тасдиғини топмаган.
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқ армияси ҳамда ироқлик курдларнинг мудофаа отрядлари билан биргаликда 17 октябрдан Мосулни ИШИД жангариларидан қутқариш операциясини бошлаган. Мосул шаҳри 2014 йилдан ИШИД жангарилари бошқарувига ўтган эди.