Бахтсиз ҳодиса вақтида ғор ичида 50 нафар одам бор эди.
1 ноябрь куни Бразилиянинг Токантис штатидаги Санта-Мария шаҳри яқинида жойлашган Каса-де-Педра ғори қулаб тушди. Ҳодиса вақтида ғор ичида 50 нафар одам бўлган. Улар ҳар йили 1 ноябрда ўтказиладиган диний маросимда иштирок этаётган эди.
Фалокат туфайли 10 га яқин одам ҳалок бўлди ва яна 4 киши турли даражада жарохат олди. Жабрланганларнинг барчаси ғор бўлаклари остидан олиб чиқилиб, шифохонага етказилди.
Айни вақтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Чунки қутқарув ишини олиб бораётган ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жабирланувчилар сони ортиши мумкинлигини тахмин қилишяпти.

Мухторбек Абдуллаев