...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангренда талончилик фош этилди


10:14, 02.11.2016 Жамият
 4 028

Ангрен шаҳар ички ишлар бўлими томонидан 19 ёшли шахс устидан жиноий иш қўзғатилди.

Ангренлик 19 ёшли шахс бировнинг қўл телефонини зўравонлик билан тортиб олгани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда яшовчи 28 ёшли  аёл мурожаат қилиб,  номаълум шахс унинг қўлидан  Samsung русумли  қўл телефони тортиб олиб  воқеа  жойидан  яширинганлигини  маълум  қилган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 19 ёшли  фуқаро содир этгани фош этилиб, қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
 

Теглар:Талончилик Жиноят Ангрен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар