...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия президенти Алишер Усмоновга орден топширди


16:27, 10.03.2017 Олам
 3 694

“Италия Республикасига қилган хизматлари учун” Ордени мамлакатнинг энг олий мукофотларидан ҳисобланади.

Жаҳоннинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлган Алишер Усмонов биноларни қайта таъмирлашга қўшган ҳиссаси туфайли “Италия Республикасига қилган хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Мукофотни Италия Республикаси президенти Сержо Маттарелла шахсан ўзи топширди.
 
Италия ҳукумати Алишер Усмоновни Россия-Италия муносабатларини янада мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Москвадаги Италия элчихонаси жойлашган қўрғонни реставрация қилиш ишларида қатнашгани, Капитолий музейидаги Горациев ва Куриациев залларидаги таъмирлаш ишлари, шунингдек, бир неча бино ва кўнгилочар масканлардаги қурилиш ишларида қатнашганлигини юқори баҳолаш мақсадида орденга лойиқ топди.
 
Орден Италиянинг энг олий мукофотларидан бири ҳисобланиб, у адабиёт, санъат, иқтисод, хайрия, жамоат ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилган йирик лойиҳалар учун топширилади.
 
Алишер Усмонов ҳомийлик борасида кенг қамровли хайрия фаолиятини олиб боради. У нафақат Россияда, балки бошқа чет мамлакатларда, қолаверса, Ўзбекистонда ҳам хайрия лойиҳаларига бошчилик қилган. У 2015 йилда маданият ва санъат йўналишида Россияда йил ҳомийси, деб топилган эди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Алишер Усмонов Италия Республикасига қилган хизматлари учун ордени 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!