...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроилдан берилган авиазарбалар оқибатида 10 ёшли бола ҳалок бўлди


19:06, 12.03.2016 Олам
 2 795

Исроил самолёти “Ҳамас” ҳарбий лагерларига ҳаводан зарбалар берди.

Бугун, 12 март куни Ғазо секторида Исроил самолёти томонидан берилган ракета зарбалари натижасида 10 ёшли фаластинлик бола вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Исроил ҳарбийларининг маълумотларига асосланган хабарга кўра, жума куни, кечқуқрун “Ҳамас” гуруҳига тегишли ҳарбий машғулотлар ўтказадиган тўртта лагерга Исроил самолёти авиазарбалар берган, лекин ракета зарбаларидан қурбон бўлганлар ҳақида айтилмаган. Ғазо секторининг шимолида жойлашган Беит Лаҳияда яшовчиларнинг айтишича, ҳаводан берилган зарба машғулот лагерига яқин ҳудудда жойлашган уйга ҳам таъсир этган. Натижада ўн ёшли Яссин Абу Хусса ҳалок бўлди, унинг олти ёшли синглиси эса жароҳат олган.

Ғазо секторига ўтган йилнинг октябридан буён ҳаво зарбалари берилмаган. Исроил армияси жорий йил бошидан Исроилга қараб еттита ракета отилгани ҳақида маълум қилди, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, “Ҳамас” Фаластин сиёсий партияси ҳисобланади. 2007 йил июлдан бери Ғазо секторини бошқариб келмоқда. “Ҳамас” Исроил, Миср, Канада, АҚШ ва Япония давлатлари томонидан террористик ташкилот сифатида тан олган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ғазо сектори Исроил Авиазарба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!