Миллиардер Дональд Трамп ўзининг чиқишларидан бирида, Сноуденни жосус эканлиги ва суд учун АҚШга қайтиши кераклигини айтган эди.
Сноуден АҚШ ҳукумати билан боғлиқ зиддият ва унга қўйилган айблов ҳақида сўз юритар экан, воқеалар кескин тус олганда, ёмон оқибатларни кутганини тан олди. “Мен ҳеч қачон Россияда бўлишни танламаган эдим ва ватанимга қайтишни афзал кўраман”, – дея Сноуден ўз хоҳишини билдирди.
Эдвард Сноуден 2014 йил февралдан буён “Матбуот эркинлиги" (Freedom of Press Foundation) фондининг директорлар кенгашига аъзоси ҳисобланади.
Республикачилар партиясининг АҚШ президенлигига номзодлардан бири, миллиардер Дональд Трамп ўзининг чиқишларидан бирида, Сноуденни жосус эканлиги ва суд учун АҚШга қайтиши кераклигини айтган эди. Шу билан бирга, Россия Американи давлат сифатида ҳурмат қилса, Сноуденни қайтариши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Эдвард Сноуден 2013 йилнинг июнида “Washington Post2 ва “Guardian” газеталарига АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматларининг маҳфий ҳужжатларини интернетда тақдим этган эди. Аввалига, Гонконгга кейин эса, Москвага учиб келди ва Шерметова аэропортининг транзит ҳудудида бир қанча вақт яшаб турди. АҚШ ҳукумати унинг паспортини бекор қилди ва бу Сноуденнинг Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишига юридик тўсиқ бўляпти.
Кейинроқ, Россия Сноуденга АҚШга қарши ҳаракатини тўхтатиши шарти билан бир йил муддатга вақтинчалик бошпана берди. 2014 йил августида Сноуден Россияда яшашга, мамлакат ва ундан ташқарида саёҳат қилишга имкон берувчи уч йиллик рухсатнома олди.